Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

}أَوْ يُنفَوْا مِنَ الأَرْضِ {

„... Ёхуд ўз ерларидан сургун қилинишидир“.                [5:33]
Аҳмад Абу Ҳурайрадан ривоят қилади:


«أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَضَى فِيْمَنْ يَزْنِيْ وَلَمْ يُحْصِنْ بِنَفْيِ عَامٍ وَإِقَامَةِ الْحَدِّ عَلَيْهِ»
«Пайғамбар р уйланмаган зинокорни бир йил сургун ва ҳад уришга ҳукм қилганлар». Бухорий ибн Аббосдан ривоят қилади:


«لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمُخَنَّثِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالْمُتَرَجِّلاتِ مِنَ النِّسَاءِ وَقَالَ أَخْرِجُوهُمْ وَأَخْرَجَ فُلانًا وَأَخْرَجَ عُمَرُ فُلانًا»
«Пайғамбар с.а.в. ўзини аёллардек тутадиган эркакларни ҳам, ўзини эркаклардек тутадиган аёлларни ҳам лаҳнатлаб, уларни сургун қилинглар, деганлар ва ўзлари фалончини сургун қилганлар. Умар ҳам бировни сургун қилган». Бу далиллар сургуннинг шаръий жазо турларидан бири эканини исботлайди. Айни пайтда улар таъзирда шундай жазо қўлланганини ҳам кўрсатади. Саҳобалар шу йўлдан борганлар. Масалан, Умар р.а. Собиғни дарралаганидан кейин Басрага сургун қилган. Наср ибн Ҳажжожни эса ундан хотинлар фитналанишидан эҳтиётланиб, сургун қилган. Усмон Абу Зарр Ғифорийни сургун қилган. Сургун, дегани ватан қилиб бериш эмас, мусофирлаштиришдир. Шунга кўра, узоқ муддатга сургун қилиш дуруст эмас. Сургун жазосининг энг узоқ муддатини белгиловчи ҳужжат ворид бўлмаган. Лекин шариатда турмуш қурмаган зинокор бир йилга сургун қилинади. Бу қилиниши шарт бўлган иш бўлмаса-да, халифанинг дарралашга сургунни ҳам қўшиб қўйишга ҳаққи бор. Шариатда сургуннинг бир йилдан ортиқ муддати йўқ. Бу нарса сургуннинг энг узоқ муддатини белгиламаса-да, ундан кўпроқ бўлишига монеъ мавжуд бўлмаса-да, ҳар қалай бир йил бўлгани мақсадга мувофиқроқдир. Нима бўлганда ҳам ватанга айлантириб олиш даражасидаги муддат бўлмаслиги керак. Токи сургуннинг мусофирлаштириш маъноси ўз қийматини йўқотиб қўймасин.


Сургун Ислом давлатининг ҳудудидан ташқарига чиқмаслиги керак. Чунки бу иш Ислом диёридан куфр диёрига чиқариб юбориш бўлиб қолади. Давлат сургун қилиш учун муайян

 

187-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222